Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш мақсадида Жиззах давлат педагогика университети тузулмасидаги Қатоғон қурбонлари музейи ходимлари иштрокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга қатағон қилинганлар ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш қатағончилик сиёсатининг пайдо бўлиш сабаблари ва оқибатларини тадқиқ этиш ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми сифатида акс эттириш, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи отабоболаримизнинг олиб борган ислоҳатлари тўғрисида маълумотлар берилди.