Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги ўртасида тасдиқланган қўшма режага асосан, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси болалар билан ишлаш бўлимининг инспектор-психологлари томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш, ўқувчи ёшлар ўртасида ҳаракат хавфсизлиги бўйича кўникмаларни шакллантиришга қаратилгин тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Шароф Рашидов тумани М ва МТБга қарашли
23-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия инспектор-психологи лейтенант Д.Раимов томонидан болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишга қаратилган тарғибот учрашуви ташкил этилиб, ўқувчи ёшларга йўл-ҳаракати қоидалари бўйича дастлабки тушунчалар бериб ўтилди.