Маҳалла аҳолисининг 40 йиллик орзуси ушалди
Шароф Рашидов туман хокими Маҳмуд Холбутаев "Янги ҳаёт" маҳалласида олиб борилаётган ишларни куздан кечириб, нуроний отахонлар билан суҳбатлашди. Маҳалла аҳолисининг бир неча ўн йиллардан буён кутиб яшаётган орзуси ушалди, бугунги кунда уларнинг қувончлари чексиз сабаби, маҳалланинг инфратузилмасининг яхшилаш мақсадида жорий йилнинг ўзида маҳалланинг Пахтакор, Шароф Рашидов, Қўрғонтепа, Олтинсой, Туркистон, А.Навоий, Қўрғонтепа 2 кўчаларида жами 6 км масофада ички йўлларда асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.