Расулова Тансиқой Ниятуллаевна Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташкилий назорат, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинланди.
Т.Расулова тайинловга қадар Жиззах шаҳар "Қалия" МФЙда хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг МФЙдаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятни аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат каби босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.