Ногиронлик пенсиясини қандай қилиб қайта ҳисоблатиш мумкин?
Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.
Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?
Пенсияни қайта ҳисоблашга асослар вужудга келганда шахс Пенсия жамғармасига фақатгина паспорт билан мурожаат қилиши мумкин.