2021 йил 1 ноябрга қадар эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда эндокринология муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилади.
Хусусан, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.
Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун мунтазам равишда аналогли инсулин етказиб берилади. Касалланган болалар ва ўсмирлар учун ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (тест-чизиқчалари) харид қилинади. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастурининг 190-бандида алоҳида вазифа белгиланган.