Жиззах вилоятида замонавий туристик-рекреацион зонаси фаолияти ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курорти ташкил этилади. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастурининг 102-бандида алоҳида вазифа белгиланган.
Дастурда замонавий туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш назарда тутилади.