O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Шароф Рашидов туманида “Давлат-хусусий шериклик ривожига тўсиқлик қилаётган сабабларни тармоқлар кесимида комплекс ўрганиш, бу борада қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича электорат вакиллари ҳамда мутасадди давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.
Мулоқот давомида мавзу юзасидан тўпланганларга атрофлича маълумот берилиб, бу борада қабул қилинган қонун ва қонун ҳужжатларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.
Давлат-хусусий шериклигига тўсқинлик қилаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни партиявий воситалар, жумладан, деупутатлик ваколати доирасида ҳал этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Давлат-хусусий шериклигига тўсқинлик қилаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни партиявий воситалар, жумладан, депутатлик ваколати доирасида ҳал этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.