"Тадбиркор - ислоҳотчи" ғоясини республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси" ижроси бўйича тадбиркорлар иштирокида 2021 йил 11 март куни соат 11-00 да “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да “Электрон-онлайн аукционлар ташкил этиш маркази” ДУК мутахассислари иштирокида "Электрон онлайн-аукционда қатнашиш тартиби ҳамда аукцион орқали ер участкаларини сотиб олиш" мавзусида амалий семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Сизларни ушбу семинарда иштирок этиш учун таклиф этамиз.
Манзил: Жиззах шаҳар Давлат хизматлари биноси мажлислар зали.
Мўлжал: "Сўғдиёна" стадиони рўпараси.
Тел: 72-226-93-13, 93-613-39-55