Республика Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан меҳнат таътилига чиққан раҳбар ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун санаторийда барча шароитлар яратилган.
– Шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари учун меҳнат таътили давомида маънавий-маърифий ҳамда ахлоқий-психологик тадбирлар ташкил қилиниб, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий билимлари ҳам оширилиши назарда тутилган, – деди Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев. – Шунингдек, уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, китобхонлик кечалари, концерт дастурлари уюштиришни ҳам режалаштирганмиз.
Олимжон Абдуллаев Зомин санаторийсида дам олаётган раҳбар ходимлар билан учрашди ва улар билан суҳбат чоғида зарур қулайликларни ҳозирлаш, бадантарбия машқларини канда қилмаслик, қонунчилик талабларига риоя этиш лозимлиги тушунтирилди.