Шароф Рашидов туманида фаолият олиб бораётган “INTEGRAL SERVIS” масъулияти чекланган жамияти темирдан қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Ушбу корхона раҳбари Акмал Муродовнинг таъкидлашича, солиқ ходимлари кўмаги билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кенг миқёсда сотилиши йўлга қўйилди. Бир ойда корхона ходимлари 5 миллиондан 8 миллионтагача маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлса, солиқчилар томонидан мижозларни ўз вақтида топишга ёрдам берилиши натижасида ишлаб чиқариш қуввати салкам 2 баробарга ошиб, маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори 15 миллионтага етказилган.