8 ЯНВАРЬ – ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ КУНИ
Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари!
Касб байрамингиз муносабати билан самимий табригимизни қабул қилгайсиз!
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни – бу байрам шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли касб эгаларининг байрами. Прокуратура ходимларининг энг шарафли ва масъулиятли вазифаларидан бири бу - қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот муҳофаза қилишдир.
Касбнинг масъулиятини англаган ҳолда, чуқур ҳурмат билан прокуратура органларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг оиласида тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва соғлик-саломатлик ҳамда танлаган касбларидан доимо ўзлари кутган ютуқларни қўлга киритиб, фахрланиб юришларига тилакдошмиз. Сиз ва яқинларингизга бахт-омад, муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!
Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати