Ушбу оилимпиадада барча ҳудудлардан иштирок этган ўқувчиларнинг 23 нафари ғолиб, деб топилганди. Ана шу ғолибларнинг 5 нафари Жиззах вилоятида таълим олаётган умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшларидир.
– Мен “Olympiad.uzеdu.uz” ахборот тизими орқали ўқувчилар ўртасида ўтказилган онлайн олипиадада иштирок этиб, биология фани бўйича 1-ўринни қўлга киритдим, – дейди Ғаллаорол туманидаги 56-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гўзал Қаҳрамонова. – Бундан жуда хурсандман.
– Гўзалдан ташқари, ушбу олипиадада Бахмал туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Вазира Авазова, Жиззах шаҳридаги 22-IDUM 9-синф ўқувчиси Фаёза Баҳодиржонова, Шароф Рашидов туманидаги 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Алишер Ўктамов ҳамда шу тумандаги 20-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Зиёдахон Азамова ҳам олимпиада ғолиблигини қўлга киритгани биз учун катта фахр, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова. – Бу ютуқларимиздан ҳаволанмай, ғолибларимиз сонини янада оширишимиз лозим ва бу йўлда меҳнатимизни аямаймиз.
Ғолибларга Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилган планшетлар ва бошқарманинг диплом, қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.