Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчилари ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга ёрдам бермоқда
Барча ҳудудларда бўлгани каби Шароф Рашидов туманида ҳам хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳоким ёрдамчилари амалий ишларни бошлаб юборган. Хусусан, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан “Мулканлик” маҳалласида яшовчи банд бўлмаган 25 нафар хотин-қизлар тикувчилик сехига ишга қабул қилиниб, бандлиги таъминланди.
✍️Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмат