Жиззах вилоятида фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-140-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”гиқароига асосан қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатга ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервига чақириладилар.
Маҳаллий ҳокимликлар чақирув ёшидаги фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини ташкил этиш бўйича бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ҳамда ҳудудий тиббий комиссиялари таркибини тасдиқлаш, комиссия томонидан эса ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбатлашиш, уларни батафсил ўрганиш, соғлиги даражаси, жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, тафаккури ва бошқа хусусиятларини инобатга олиб қўшин турларига тайёрлаш, чақирув пунктларида ўқув машғулотлари ва чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойларини тайёрлаш каби қатор вазифалар белгиланган.