Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан Ш.Рашидов туман ҳокимлигида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2022 йилга мўлжаллаб тузилган ходимларни коррупцияга қарши махсус ўқитиш режасига мувофиқ ҳокимликлар тизимида коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган соҳа ва лавозимларда ишловчи ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган махсус ўқув машғулотларида ходимларга давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий ҳаракатлар содир этиш хавфи келган вақтида ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мухитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори бўйича тушинтиришлар ва тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси