Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги муҳбири А.Қаюмовнинг Совунгарлик маҳалласи Янги участкалардаги ички йўлларни таъмирлашда, маиший чиқиндиларни тозалашда ва ичимлик суви таъминотини яхшилашда ёрдам сўраб қилган мурожаати Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л.Муқумов, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ж.Азимов, туман “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари Д.Аҳмедов, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари З.Қулбеков, туман “Сувоқова” ДУК раҳбари А.Аҳмедов, туман Ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси К.Норматов ва Совунгарлик МФЙ раиси Р.Яхёевалар томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида ичимлик суви таъминоти Жиззах шаҳар “Сувоқова” ДУК корхонаси томонидан таъминланаётганлиги, маҳалладаги маиший чиқиндилар бўйича Совунгарлик МФЙ ва туман “Тоза ҳудуд” ДУК билан маҳалладаги фуқаролар томонидан чиқарилган маиший чиқиндиларни олиб кетиш тўғрисида шартнома тузилганлиги,
ҳозирги кунда аҳоли томонидан чиқарилган маиший чиқиндилар туман “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи ҳодимлари томонидан тозалаб олинганлиги ҳамда белгиланган график асосида туман махсус машина орқали олиб чиқиб кетилаётганлиги, шунингдек, кўчаларда кўп йиллардан буён йиғилиб қолган қурилиш чиқиндиларини Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳодимлари томонидан тозалаб олинганлиги, мурожаатда кўрсатилган ички йўлни таъмирлаш ишлари мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилган ҳолда 2020 йил “Манзилли дастур” асосида таъмирлаш бўйича “Жиззах минтақавий йўллар” ДУКга таклиф берилганлиги, пул маблағи молиялашгандан сўнг, тендер ғолиби томонидан таъмирланишини маълум қиламиз.