Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

18 март 2022 йил
302
0

Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди


Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида “Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммо ва камчиликлар ва келгусидаги бажараладиган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этди. Дастлаб, бошқарма бошлиғи Озода Махмудова мавзу юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда вилоятда 190 та даволаш профилактика муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Муассасалар қуввати 4412 ўринни ташкил этади. Шулардан 108 таси бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари  ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бирламчи тиббий санитария ёрдам муассасаларида аҳолини хатловдан ўтказиш учун вилоятимизда 701 та тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди.

Тиббий бригадалар томонидан вилоят аҳолисининг 1 млн. 345 минг 720 нафари ёки 95,4 фоизи хатловдан ўтказилган.

Жиззах вилоятида бугунги кунда Республикадаги 22 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидан 6 тасининг вилоят филиаллари ташкил қилинган.

Марказ филиаллари томонидан юқоридаги даволаш усулларининг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида вилоят аҳолисининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда қўшни вилоятларга даволаниш учун қатнови 65-80 фоизга камайишига эришилган.

Жорий йилда 4 та Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Энг қувонарлиси, сўнги йилларда қўшни Республикаларнинг чегарадош вилоятларидан беморларнинг вилоятимизга қатнови ошиб бормоқда.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан кадрларни саралаб олиш, коррупцияни олдини олиш, шаффофликни таъминлаш бўйича ахборот тизимига ишга туширилмоқда. Бунда ҳар бир фуқароларнинг ариза берган кунидан бошлаб электрон рўйхатга олиш, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида аттестациядан ўтказиш кунларни расмий веб-сайт орқали эълон қилиш ҳамда аттестациядан ўтказиш жараёнларни жонли эфир орқали веб-сайт орқали узатиш тизими йўлга қўйилади ва булар оркали фуқароларнинг эътирозлари камайишига олиб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, нотиқ тизимдаги муаммо ва камчиликлар ва келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумот берди.

Энг катта муаммо эса бу кадрлар етишмаслиги. Вилоятда 4 минг 215 та шифокорлик ставкасида 2037 минг  нафар врачлар фаолият олиб бормоқда, – деди нотиқ. – 1,5-2,0 ставка иш берилиши ҳисобига жами эҳтиёж 575 нафарни ташкил этмоқда.

Фаолият олиб бораётган врачлардан 650 нафари (32%) пенсия ёшидагилар, 450 нафари (22%) пенсия олди ёшдагиларни ташкил қилади.Бундан кўриниб турибдики, яқин йилларда яна 1 минг нафардан ортиқ кадрларга бўлган эҳтиёж пайдо бўлади.

Россия Федерациясида ишлаётган жами 4 нафар ўзбекистонлик шифокорлар 2 нафари Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Жиззах филиалига, 2 нафари Арнасой туман тиббиёт бирлашмасига ишга жалб қилинди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” дастурини самарали амалга ошириш мақсадида Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сон “Иттифоқ” оилавий поликлиникасига икки нафар, Фориш туман тиббиёт бирлашмасига қараши “Еримбетов” оилавий шифокорлик пунктига бир нафар, Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бахмал” оилавий шифокорлик пунктига бир нафар шифокорлар жалб қилинди.

Уларга уч йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўмлик бир марталик пул маблағи тўлаб берилди.

Тоғли ҳудудларда қорли, ёмғирли об-хаво шароитларида дамас русумли транспортларнинг ҳаракати чегараланганлиги, бунинг натижасида аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатишнинг кечикиши, айрим вақтларда умуман хизмат кўрсатиш имкони бўлмаслигига олиб келмоқда.

Ушбу ҳудудларга 7 та УАЗ (В классга мансуб) русумли транспорт воситаси билан таъминлаш вазифаси турибди.

Вилоятда ҳар йили 2300 га яқин аҳоли имтиёзли йўлланма орқали, 3 мингдан ортиқ фуқаролар ўз ҳисобидан турли касалликлар нозологияси бўйича (80% хирургик касалликлар) Республика ва бошқа вилоятлардаги даволаш профилактик муассасаларига пуллик хизмат асосида диагностика ва даволаниш учун мурожаат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида  аҳолининг ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлиб, бемор ва унинг қариндошлари томонидан ортиқча вақт ва  маблағ сарфланишига олиб келмоқда.

Шунинг учун Жиззах шаҳри, “Оққўрғонлик” маҳалласи ҳудудида қурилаётган 7 қаватли 270 ўринли Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг биносини вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази балансига ўтказиш ҳамда 320 ўринли вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига айлантириш. 2022 йилда қурилиш ишларини тўлиқ якунлаб, замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жихозлаш. Ушбу вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг Жиззах вилояти филиалларини ташкил этиш ва тиббий хизмат турларини кенгайтириш режалаштирилган.

Ғаллаорол, Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаларида Перинатал марказларини қуриш ишларини бошлаш ва Зомин туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган Перинатал марказини  замонавий тиббий асбоб-ускуналар,  жиҳозлар билан  таъминлашни охирига етказиш.

Вилоятниг тоғли, чўл ва чекка худудларида яшовчи ахолини чуқурлаштирилган ва сифатли тиббий кўриклар билан қамраб олиш мақсадида Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва Янгиобод туманлари замонавий жиҳозланган “Мобил поликлиника” автобуслари билан таъминлаш.

Жиззах шаҳри, Бахмал, Зафаробод, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Янгиобод туман тиббиёт бирлашмалари энг замонавий МСКТ (мултиспирал компьютер томограф) ускунаси билан таъминлаш.

Онкологик касалликларни эрта аниқлаш тадбирлари доирасида барча туман ва шаҳхарларда онконазорат хоналари ташкил этиш ва скрининг ўтказиш учун зарур бўлган барча тиббий жиҳозлар, колпоскоп ва туманлараро (Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин, Фориш, Ш.Рашидов) стационар  маммограф билан тўлиқ таъминлаш.

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси тарқоқ ҳолда жойлашганлиги, ўз биноси йўқлиги, терапия, хирургия  бўлимлари мавжуд эмаслиги сабабли аҳолининг вилоят муассасаларига  мурожаат этишга сабаб бўлмоқда.

Шунинг учун, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази балансида турган 220 ўринли бинони Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси балансига ўтказиш ва реконструксия ишларини олиб бориш. Таркибида 90 ўринли туғруқ мажмуасини ташкил этиш. Ҳудудида 300 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника қуриш ва тўлиқ замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. Бу мақсадлар учун 17,0 млд. сўм йўналтириш ҳамда 2022 йилда фойдаланишга топшириш.

Жиззах шаҳрининг Олмазор ва Зилол маҳаллаларида кўп қаватли қурилган янги бинолар ҳисобига ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли сони 25-30 мингдан ошди. Аҳолига бириктирилган 2-сонли оилавий поликлиниканинг хизмат кўрсатиш радиуси ва аҳоли сонинг ошганлиги сабабли уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати пасайди.

Шу  сабаб, шаҳарнинг Олмазор ва Зилол маҳаллари ҳудудидан 250 қатновга мўлжалланган янги поликлиника биносини қуриш.

Ҳар бир оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган  тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида уларга  “Рентген” аппарати, лабораторияларига биохимик анализаторлар ва бошқа тиббий  жиҳозлар  билан таъминлаш вазифаси турибди.

Матбуот анжумани сўнгида, соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти иштирокчиларнинг саволларига жавоб бердилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
31 март 2020, Вторник
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар