ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
Вилоятимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларимизни жамоат жойларига чиқмаслик, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари, энг асосийси соғлиги билан боғлиқ зарурият бўлмаган ҳолларда тиббиёт муассасаларига бормасликларини ҳамда барча белгиланган қоида ва чекловларга амал қилишга чақирамиз.
Агар зарурият бўлган ҳолларда Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда ҳудудий поликлиника ва тиббиёт муассасасига телефон орқали мурожаат этишингиз ёки 103 (тез тиббий ёрдам) хизматидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг коронавирусга қарши кураш штабинининг узлуксиз ишловчи 72-226-19-03 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)