Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

11 май 2022 йил
326
0

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Адилов Санақул Жўрақуловичнинг таржимаи ҳоли

 

Адилов Санақул Жўрақулович 1989 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2009 йил Жиззах шахар Ҳалқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ҳалқ таълими тизимида 13 йилдан ортиқ турли соҳаларда меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Фориш туман Истимолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамияти ижрочи деректири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 йилдан буён доимий яшайди.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

 

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла худудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла фуқаролар йиғинига келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.



“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ахмедов Шавкат Юсуповичнинг таржимаи ҳоли

 

Ахмедов Шавкат Юсупович 1980 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1999 йил Жиззах шахар 92-сон механизациялашган кўчма калонна омборхона мудири вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган.

Ҳозирги кунда Шароф Рашидов тумани Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмаси худудидаги “Хожи Анорбой ота” фермер хўжалиги бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 йилдан буён доимий яшайди.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

 

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла худудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла фуқаролар йиғинига келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.


“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод Мирзақулов Абдунабининг таржимаи ҳоли

Мирзақулов Абдунаби Усмонович 1982-йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2003-2005-йилларда Жиззах вилояти Жиззах туман Қаҳрамон маҳалласида посбон, 2005-2007-йил Жиззах туман ИИБ ҚБда сафдор, 2007-йил 30-декабрдан Жиззах туман ИИБ профилактика инспектори лавозимида, 2014-2017 йил Жиззах туман ИИБ профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган.

2017-йил сентябр ойида капитан унвони билан нафақага чиққан.Ҳозирда “ШОХРУХХОН” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

Хозирги кунда Истиқлол МФЙ да 40 йилдан буён доимий яшайди.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

 

Жорий йилги фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит баркарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон тўғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни, хотин-қизларни, ёшларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларнинг, ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш.

Маҳаллада ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка мухтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, мухтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий куллаб-кувватлаш, кам таъминланган, бокувчисини йукотган ва ногирон болаларга хамда кексаларга кумаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ИИБ профилактика нозирлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишни кучайтираман.

Умумтаълим мактаб ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила–махалла–таълим–муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам курсатаман.

Маҳаллада ободонлаштириш  ишларини кенг йўлга қўйиш жамоатчилик кучи билан ташкиллаштириш масалаларига жиддий эътибор қаратаман.

Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, хунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳкончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Маҳалламизда ечимини кутаётган муаммолар етарлича топилади баъзан табий газ босими пастлиги, электр таъминотидаги узулишлар, кўплаб ички кўчаларнинг талаб даражасида эмаслигидан кўз юма олмаймиз, буларни ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият ва тегишли мутасаддилар билан  биргаликда ҳал қилиш чораларини кўраман.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар