Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди

25 август 2022 йил
161
0

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди

Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt машинасини йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл туманида яшовчи пиёдани уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 20 август куни соат 23:54 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласидан ўтган 976-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt машинасини Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл туманида яшовчи пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олган ва шифохона ётқизилган. Аммо кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар