Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Жиззахда фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

03 март 2022 йил
297
0

Жиззахда фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

 Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни Америка Қўшма Штатларига юбориш ва у ерда ишга жойлашувида ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.  

Жиззах вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан маҳаллий фуқарони хорижий давлатга олиб кетаётган шахслар ушланди.

Хусусан, Зомин туманида яшовчи, 1996 й.т. аёл Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи шериги билан биргаликда, Ғаллаорол туманида яшовчи 1997 й.т. фуқарони Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтларида Дўстлик туманидаги «Манас 14» ЙПХ масканида тўхтатиб қолинди.

Текширув давомида, Тошкент халқаро аэропортига кетаётган ушбу шахслар ёнида «Тошкент – Истанбул» йўналиши бўйича авиачипталар ва ПЦР-тест маълумотномалари борлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ПОРА-ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТЎСИҚДИР
18 февраль 2022, Пятница
ПОРА-ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТЎСИҚДИР
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар