Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах маҳсулотлари харидоргир

Жиззах маҳсулотлари харидоргир

23 август 2022 йил
172
0

Жиззах маҳсулотлари харидоргир

Мамлакатимиз мустақиллиги тантаналари арафасида Тошкент шаҳрининг барча марказий бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Жиззах заминида бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам Тошкент шаҳридаги байрам ярмаркаларига мунтазам жўнатилмоқда.

Жумладан, “Сергели деҳқон бозори”даги ярмаркага жўнатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўтган 4 кун ичида салкам 70 тоннани ташкил этди.

Куни кеча ушбу деҳқон бозорига вилоятнинг Бахмал туманидан 6,5 тонна, Ғаллаорол туманидан 6,7 тонна ҳамда Шароф Рашидов туманидан 6,1 тонна озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юборилган эди. “Сергели деҳқон бозори”да Жиззахдан борган жами 19,3 тонна картошка, сабзи, пиёз, мол гўшти, сабзавот ва полиз маҳсулотлари шу куннинг ўзидаёқ тугаган.

– Жиззах заминида етиштирилган маҳсулотларнинг мазаси яхши, – дейди харидор Миролим Мираҳматов. – Бахмалнинг олмалари, Ғаллаоролнинг картошка, сабзи, пиёзлари, Мирзачўл қовунлари, мол гўштини харид қилдим. Нархиям ҳамёнбоп.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар