Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туманида 2022 йилда ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” жараёни 2-босқичи тўғрисида А Х Б О Р О Т

Шароф Рашидов туманида 2022 йилда ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” жараёни 2-босқичи тўғрисида А Х Б О Р О Т

06 октябрь 2022 йил
187
0

 

2022 йил 2-босқичда ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида Шароф Рашидов туманида жами 283 та таклиф келиб тушиб, шундан 142 та таклифлар туман ишчи гурухи хулосасига асосан рад этилган деб топилиб 141 та таклиф овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ушбу босқичда ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджети параметрида белгиланган 5 млрд. 187,1 млн.сўм ҳамда маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан 2 млрд. 373,0 млн.сўм маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилиб, жамғармадаги қолдиқни ҳамда 1-босқичда ғолиб бўлган лойиҳалардан иқтисод қилинган маблағларни  инобатга олган ҳолда жами 8 млрд. 176,0 млн.сўм маблағ шакллантирилди.

Жорий йилнинг 17-сентябр кунига қадар ташкил этилган овоз бериш жараёнига ўтказилган лойиҳаларга 73 800 та (жами аҳоли сонига нисбатан
31,8 фоиз)
овоз берилган бўлиб, ушбу жараёнда туман фуқарлари иштироки биринчи босқичдагига нисбатан 2 баробарга оширилишига эришилди. Овоз бериш жараёни якунига кўра жами ҳисобда 30 081 та овоз билан лойиҳа қиймати 7 млрд. 800,0 млн сўм бўлган 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Жумладан;

  1. Лойиҳа қиймати 900,0 млн сўмлик Тараққиёт МФЙ Янги-ҳаёт кўчасини 1,9 км асфалтлаш (5454 та овоз).
  2. Лойиҳа қиймати 1 200,0 млн сўмлик Қаҳрамон МФЙда жойлашган 31-сонли мактабни таьмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш(4 284 та овоз)
  3. Лойиҳа қиймати 1 200,0 млн сўмлик Қораянтоқ МФЙда жойлашган 35-сонли мактаб моддий-техник базасини мустахкамлаш ва қўшимча ўқув биноси қуриш(4 229та овоз)
  4. Лойиҳа қиймати 1 200,0 млн сўмлик Халқобод МФЙда жойлашган 19-сонли мактабни таьмирлаш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш (4227та овоз)
  5. Лойиҳа қиймати 1 200,0 млн сўмлик Ғозғонтепа МФЙда жойлашган 9-сонли мактабни таьмирлаш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш (3 986та овоз)
  6. Лойиҳа қиймати 1 200,0 млн сўмлик Янгиобод МФЙда жойлашган
    спорт мактабини таьмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. (3 973 та овоз)
  7. Лойиҳа қиймати 900,0 млн сўмлик Зиёкор МФЙ Гулистон кўчасини 1,2 км асфалт қилиш (3 928 та овоз).

Ҳозирги кунда туманда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун туман ишчи комиссияси томонидан Манзилли рўйхат шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар