Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллиги нишонланди

Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллиги нишонланди

05 ноябрь 2022 йил
207
0


Шу кунларда ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи ва беназир инсон Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда.

Жиззах шаҳри марказидаги Шаров Рашидов ҳайкали ўрнатилган ҳиёбонда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Вилоят ҳокими ўз нутқида, “Давлатимиз раҳбарининг Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллик тантанали маросимда сўзлаган нутқидаги қуйидаги сўзлар халқимизнинг дилидаги гаплар бўлди: “Кўп миллатли халқимиз бу улуғ инсоннинг азиз номини ёд этиб, унинг ўлмас хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирмоқда. Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл-заковати, бой билим ва тажрибаси, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин ўлкаларда ҳам катта обрў-эътибор қозонган эди. Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди. Умрининг сўнгги дақиқаларида ҳам далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонлари орасида бўлганини барчамиз яхши биламиз” деб айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий ватанпарвар раҳбар эди. У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшади.

Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. Шароф Рашидовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди ҳамда тадбир муносабати билан вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида концерт дастури ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Шароф Рашидов ҳақида янги китоб
25 декабрь 2020, Пятница
Шароф Рашидов ҳақида янги китоб
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар