Пахтачилик кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманида кузги шудгорлаш, ўғитлаш, шўр ювиш, ирригация ҳолати, уруғликларни тайёрлаш (дорилаш) ишларининг жорий ҳолати ўрганилди
Пахтачилик кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманида кузги шудгорлаш, ўғитлаш, шўр ювиш, ирригация ҳолати, уруғликларни тайёрлаш (дорилаш) ишларининг жорий ҳолати ўрганилди
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Пахтачилик кенгаши томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги "Jizzax Industrial to’qima" пахта-тўқимачилик кластерида кузги шудгор ишларининг тўғри ташкил этилиши, қўлланиладиган техникаларнинг жорий тайёргарлиги, шудгор остига солинадиган ўғитлар заҳираси ҳамда уруғлик чигитнинг сақланиши, биолабораторияларнинг жорий таъмирланганлиги ва озуқа заҳираси юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ташкил этилди.
Шунингдек, соҳа мутахассисларидан ташкил топган кенгаш олимлари томонидан илм-фан ва инновацияларга асосланган мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, анъанвий усуллардан қисман воз кечиб, янги техника-технологиялар асосида ташкил этилиши юзасидан амалий кўрсатмалар берилди.