Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Йўлларнинг ҳам “паспорти” бор

Йўлларнинг ҳам “паспорти” бор

21 декабрь 2022 йил
115
0

Қарор ва ижро

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудда жами 29 минг 848 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан 13 минг 671 та якка тартибдаги турар жойлар,  5 минг 194 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 6 минг 936 та ер участкаси ҳамда 3 минг 992 та нотурар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, Жиззах вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли вилоят ҳудудидан ўтган умум фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Тегишли тартибда ушбу автомобиль йўлларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

– Кўпчилик “паспорт” деганда, бу фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат, дея тушунади, бу жуда тўғри, аммо паспорт автомобиль йўлларида ҳам бўлиб, фақат бу кадастр паспортидир, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Жиззах  вилояти бошқармаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи Жасур Тошпўлатов. – Бугунги кунга қадар Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги 2 минг 601 километр автомобиль йўли хатловдан ўтказилиб, бу автомобиль йўлларига кадастр паспорти тайёрланди ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар