Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

Жиззахда сохта ҳужжатлар орқали 1,6 млрд сўм микроқарзни ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

20 январь 2023 йил
140
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.А. ва бошқалар “J.I.” МЧЖда ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар