Жиззахдаги фермер хўжалигида дала четидан мақсадли фойдаланиш ишлари бошланди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Уч тепа» фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси ҳудудидаги «Исоқ бобо» фермер хўжалиги дала четидан мақсадли фойдаланиш ишлари бошланди.
Жорий йил Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Пахтачилик кенгаши ҳузуридаги Шароф Рашидов тумани ишчи гуруҳи тавсияси асосида фермер хўжалиги дала четидан мақсадли фойдаланиш мақсадида «ИСОҚ БОБО» фермер хўжалиги дала четида 400 туп узумнинг Суғдиёна, Чарос ва бошқа бозорбоп навлари экиш ишлари бошланди.
Келажакда Смородина, Наъматак, Ошқовоқ, Булғор қалампири, райҳон ва кўкатлар ҳамда бошқа экин турлари экиш режалаштирилган.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)