Электрдан қарздорлик учун Жиззахда "Nexia 3" машинаси жарима майдонига жойлаштирилди
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан «Ҳамкор Элита Файз» ф/х ҳисобидан Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига 99 млн. 323 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман бўлими томонидан қарздорга тегишли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан «Жиззах Серҳосил Замини» фермер хўжалиги ҳисобидан Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига 38 млн. 348 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг барча мол-мулклари хатловга олинди ва ундан қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)