Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмайди.

Пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмайди.

28 январь 2022 йил
273
0

Пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмайди.Пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмайди? - Zamon yangiliklar

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2021 йил  03 февралдаги ПФ-6155 сонли фармони билан бир неча ҳолларда пенсия ва нафақалар миқдори текширилмаслиги белгиланди.

Бунга кўра 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловини ундириш бекор қилинди.

Давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, компенсация ҳамда бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти зиммасига юклатилган бўлиб, пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланиши юзасидан доимий равишда ўрганиш ва текшириш ишлари олиб борилган.

Хусусан, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан 2009–2019 йиллар давомида фуқароларга барча турдаги пенсияларнинг тайинланиши ва тўланиши қонунийлиги текшириб чиқилган.

Ортиқча тўловларнинг аксарияти фуқаронинг айби бўлмаган ҳолдаги техник хато ёки архив ҳужжатларининг тўлиқ сақланмаганлиги натижасида юзага келган. Шунингдек, пенсия ишларининг асосий қисми бир неча йил аввал тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик миқдорда ортиқча тўловлар ундириш талаб этилмоқда. Бу эса, кекса ёшдаги фуқароларнинг ҳақли эътирозларига ҳамда уларнинг иқтисодий ҳолатига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётган эди.

Таҳлилларга қараганда, текширилган пенсия ишларидан аниқланган ортиқча тўловларнинг аксарият қисми 2020 йил 1 январь ҳолатига (қарийб 90 фоиз) бир неча йил илгари (2017 йилгача) тайинланганлиги сабабли пенсионерлардан йирик миқдорда ортиқча тўловлар ундиришни тақозо этиб, кекса ёшдаги фуқароларнинг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Олий суд пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги қарорига асосан, ортиқча тўланган пенсия миқдорини ундириш ҳақидаги талабларга Фуқаролик кодексининг 150-моддасида кўрсатилган умумий уч йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 28 декабрдаги фармонида пенсионер ортиқча тўланган суммани ушлаб қолиш бўйича қарордан норози бўлганда, аниқланган қарздорлик, аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундириш тартиби белгиланган. 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар