Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Конституцияни янгилаш, конституцион ислоҳотлар-давр талаби.

Конституцияни янгилаш, конституцион ислоҳотлар-давр талаби.

27 март 2023 йил
292
0

Конституцияни янгилаш, конституцион ислоҳотлар-давр талаби.

 Конституция - инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилиш белгилнган.

Шунга кўра, 20.05.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Конституциявий комиссия тузилган.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини тайёрлашда Қонунчилик палатасининг 24.06.2022 йилдаги қарори асосида икки босқичда умумхалқ муҳокамаси ўтказилиб, “Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси, қисқа рақамли колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан 200 мингдан зиёд фикр ва таклифлар қабул қилиниб, ўрганиб чиқилган.

Бундан ташқари, 10.03.2023 йилда Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг номи “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” деб ўзгартириш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиши, 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди томонидан 13.03.2023 йилда Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш юзасидан КСҚ-сон қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси референдумини 30.04.2023 йилда ўтказилиши белгиланди.

Жиззах вилоятида ҳам мазкур референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасида идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳамкор ташкилотлар ходимларидан иборат Тезкор штаб ташкил этилган.

Тезкор штаб томонидан туманлардаги референдум участкаларидаги тайёргарлик аҳволини таҳлил қилиш билан бир қаторда, референдум участкаларида аниқланаётган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб келинмоқда.

Бегали ПАКИРОВ                               

Тезкор штаб аъзоси,                            

Шароф Рашидов туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсульти                      

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар