ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қанғли” МФЙда жойлашган 14-умумтаълим мактабида 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар Конституция лойиҳасида инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, белгиланаётган янги нормалар тўғрисида гапириб ўтдилар.
"Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирида барча иштирокчилар ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)