Жиззахда кам таъминланган беморлар ва юрагида нуқсони бор болалар операция қилинмоқда
Жиззахда кам таъминланган беморлар ва юрагида нуқсони бор болалар операция қилинмоқда
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида Президентимиз томонидан алоҳида ажратилган маблағларга кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон ва меҳнатга лаёқатсиз инсонларда, юрагида нуқсони билан туғилган болаларда навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
- Икки кун олдин оилавий поликлиникамиздан телефон қилиб, имкон даражасида тез бориб Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт муассасасига учрашишим лозимлигини айтишди, – дейди Шароф Рашидов тумани, Қанғли қишлоғида яшовчи Наргиза Раббимова. – Чап чаноқ сон бўғими коксартроз касаллиги билан оғриганман, қисқа вақтда эндопротезлаш жарроҳлиги ўтказиш керак, операция учун пул йўқ, оиламиз билан нима қилишни билмай турганимизда телефон қилишди... тўғриси, ҳеч кутмагандим, давлатимиздан жуда миннатдорман.
Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айни кунларда Жиззах вилоятида мазкур тадбирлар доирасида маҳаллаларда ўрганишда аниқланган 59 нафар 18 ёшдан катта беморлардан 11 нафарида ва 125 нафар юрагида нуқсони бор болажонлардан бир нафарида юқори технологик операциялар амалга оширилган. Тадбирлар давом этмоқда.