Жиззахда яна битта оилавий болалар уйи ташкил этилди
Жиззахда яна битта оилавий болалар уйи ташкил этилди
Жиззах вилоятида яна 2 та оилавий болалар уйи ташкил этилди. Бугунги кун холатига жами 4 та болалар уйи ташкил этилди.
Мазкур масала вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш котибияти, Болалар масалалари ҳудудий комиссиясининг назоратида бўлиб, Жиззах вилоятидаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда бугунги кунда ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг жамиятдаги ўз ўринларини топишларига кўмаклашишдан иборат.
Хусусан, Ш.Рашидов тумани "Олмачи" МФЙда Ш.Нориева раҳбарлик қилаётган кўп тармоқли фермер хўжалигида гулчилик, пахтачилик, ғаллачилик, балиқчилик, паррандачилик, эчкичилик соҳаларида яхши натижаларга эришилмоқда. Бундан ташқари, фермер томонидан “Олмачи” маҳалласида тикувчилик ва “АКVА” цехлари, иккита хусусий боғча фаолияти йўлга қўйилган, 80 та доимий ва 200 та мавсумий иш ўринлари яратилган.
Ш.Нориева ана шу фаолиятларидан ташқари яна бир эзгу ишга қўл урди. Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйидан 6 нафар болаларни ўз оиласига қабул қилиб, фарзандликка олдилар. Бугун мазкур оилага болаларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Ш.Нориева оиласига олиб келинди.
Тадбирда Ш.Рашидов туман ҳокими ҳам қатнашиб, бу барча ўрнак оладиган хайрли иш эканлигига тўхталиб ўтган бўлса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этиб, оилавий меҳрибонлик уйлари шароити билан танишдилар.