Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » «ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ»

«ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ»

12 апрель 2023 йил
195
0

«ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ»

Одам савдоси иллати дунё мамлакатларини ташвишга солаётган йигирма биринчи асрнинг жиддий муаммоларидан биридир.
Озодлик ва демократия барча минтақаларда мустаҳкамланаётган бир пайтда юз минглаб эркаклар, аёллар ва болалар меҳнатидан фойдаланиш, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ва уларнинг азоблари эвазига фойда олаётган кимсаларнинг борлиги афсусланарли ҳолдир.
Одам савдоси қулликнинг замонавий усули, қул савдосининг янги туридир. Жиноятчилар, биринчи навбатда, аёллар ва болаларни мажбурий меҳнат ва жинсий қуллик қопқонига алдаб туширмоқдалар. Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар куч, фирибгарлик, мажбурлаш ва бошқа жиноий воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояга муҳтож, заиф ва тушкунликка тушган инсонларни дунёнинг бошқа давлатларига олиб кетадилар.
Маълумки, одам савдоси ер юзи бўйлаб кўплаб давлатларда амалга оширилади. Одам савдоси жинояти трансмиллий характерга эга экани боис, унинг олдини олиш, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ва айбдорларни жазолаш учун барча давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигига эҳтиёж сезилмоқда.
Одам савдоси инсонларни ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилади, бутун дунёда уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шу жумладан, бу жиноят шахсларга хавф туғдириш йўли билан қўрқитиш, жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиш, номусга тегиш, ҳужжатларни ўғирлаш орқали амалга оширилади. Жабрланувчилар меҳнат эксплуатацияси ва жинсий эксплуатацияга мажбур қилинади. Маълумки, меҳнат эксплуатацияси қуллик, мажбурий меҳнат ва қарз тобелигини, жинсий эксплуатация эса жинсий тижорат саноати тузоғига тушган инсонларга нисбатан шафқатсиз муомалани акс эттиради.
Амалдаги қонунчиликда мазкур турдаги жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлари белгиланиб қўйилган.


Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар