Қўмондон жиззахлик ёшлар билан учрашди
Қўмондон жиззахлик ёшлар билан учрашди
Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда 100 нафар ёшлар иштирокида ўтказилаётган 10 кунлик «Жасорат мактаби» ўқув йиғини давомида иштирокчиларининг ҳарбий қисмда олган таасуротларини билиш ва улар орасидан миллий армиямиз сафларида қолиш истагини билдирган ёшларга янги имкониятлар яратиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда округ қўшинлари қўмондони полковник Фаррух Зиябаев, Жиззах вилояти Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров, вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Совурбоев, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Муродбек Раҳмонбердиев ҳамда йиғин иштирокчилари қатнашишди.
Унда ҳар бир раҳбарлар ўз хизмат фаолияти, ҳаётий тажрибалари ва ёшларга берилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб, анашундай имкониятлар унумли фойдаланиб юртимизни дунёга танитаётган ёшларни мисол келтиришди.
Шунингдек ёшларга Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга бориш ва ишга қолиш тартиби, олий ҳарбий таълим муассасаларининг имтиёзлари, шунингдек юрт ҳимоячилари эришаётган ютуқлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Ушбу маълумотлар эса, йиғин давомида ҳарбий хизматга қолиш истагида бўлган ёшларни шижоатини ошириб уларни янада руҳлантирди. Очиқ ва самимий руҳда ўткан учрашув давомида бирин кетин сўзга чиққан ёшлар, касб-хунарга, тартиб интизомга, тинчликни ва ота-онасини қадрига етганлигини ва ҳарбий хизматга қизиқиши ортганлигини такидлаб, бунинг барчаси учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва келажакдаги режаларини сўзлаб беришди.
Учрашувда ёшларнинг мурожаатлари ҳам тингланди ва қўмондон миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш истагини билдирган ёшларга имконият берди ҳамда якунда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўгрисида»ги қонунга мувофиқ ҳарбий гувоҳнома олиш истаги билан мурожаат қилган пахтакорлик Акмал Юлдашов, форишлик Жамшид Элмуродов ҳамда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳаётбек Орзуқуловларга ҳарбий гувоҳномларни тантанали топширди.