Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўзбегим кўчасида 3км масофада пиёдалар йўлаги қурилмоқда

Ўзбегим кўчасида 3км масофада пиёдалар йўлаги қурилмоқда

06 октябрь 2023 йил
78
0

 

 

 

Шароф Рашидов тумани ҳудуди, кўчалар, маҳаллалар янги қиёфа касб этишда давом этмоқда. Айниқса, пиёдалар йўлакларининг замонавий шаклда кенг ва шинам қилиб қурилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда.

Бир пайтлар ўта ноқулай, ёғингарчиликлар бўлганда йўловчилар юриши қийин бўлган пиёдалар йўлаклари ўрнида кенг ва ёруғ йўлаклар қурилиб аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг энг серқатнов кўчаларидан бири бўлган Янги Диёр МФЙ Ўзбегим кўчаси бўйлаб ҳам 3000 метр узунликдаги эни 1.5 метрли катта пиёдалар йўлаги қурилиши давом этмоқда.

Қурувчи ташкилот масъулининг таъкидлашича, пиёдалар йўлагига туташ бўлган автобус бекатлари ҳам таъмирланади, йўлаклар чеккаларига замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар