Ташаббус бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча ғоялар ижроси Шароф Рашидов тумани «Тошкентлик» МФЙ да ўз самарасини беряпти, дея айта оламиз.
Бир мисол, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида "темир дафтар”, "аёллар дафтари” ва "ёшлар дафтари” механизми йўлга қўйилдики, бу масалаларни ечимида қўл келяпти.
Шароф Рашидов тумани 1-секторида жойлашган “Тошкентлик” маҳалла фуқаролари йиғинида Туман хотин қизлар масаллари бўйича хоким ўринбосари Л.Мамаюнусова, Тошкентлик МФЙ раиси Ш.Олимов, Ҳоким ёрдамчиси О.Джаббарова ҳамда хотин қизлари фаоли У.Иномовалар ҳудуддаги 9 нафар ишсиз хотин-қизларга субсидия маблағи асосида 9 та тикув машинкаларини топширишди. Эндиликда хотин-қизлар ўзларини ўзлари банд қилиб тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, даромадига эга бўлишади.