ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Шароф Рашидов туманида жами 59 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, 58 таси умумтаълим мактаби, 1 таси айрим фанларга чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ташкил этади. Бугунги кунда туманда жами 40319 нафар ўқувчиларга, 3503 нафар малакали тажрибали ўқитувчилари дарс бериб келмоқдалар.
14-умумий ўрта таълим мактабини Инвестиция давлат дастури доирасида мукаммал таъмирлаш учун 7.8 млрд. сўм маблағ ажратилди ва бугун ушбу мактаб янгидан қад ростлади. Ушбу янги кўринишдаги шинам ва ёруғ синф хоналари ҳамда замонавий жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган таълим муассасасида педагогларимизни таълим-тарбия бериши учун барча шароитлар яратилган. Бугун ушбу таълим даргоҳининг очилиш маросими бўлиб, ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.