Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда “Жасорат мактаби” ўқув йиғини тингловчилари билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

Жиззахда “Жасорат мактаби” ўқув йиғини тингловчилари билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

07 декабрь 2023 йил
32
0

Жиззахда “Жасорат мактаби” ўқув йиғини тингловчилари билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув йиғини тингловчилари билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди.

Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиёбоев, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбаевлар иштирок этишди.
Мулоқот аввалида юртимизда ёшларга қаратилган эътибор, уларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар, истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқаришга қаратилган тадбирлар хусусида сўз борди. Шу билан бирга вилоят ИИБ бошлиғи, ўзининг хизмат фаолияти, эришган ютуқлари хусусида ёшларга сўзлаб берди. Ёшлар бугунги имкониятдан фойдаланиб, ўқиб ўрганишлари, аниқ мақсад сари ҳаракат қилишлари, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари лозимлиги таъкидланди.
Раҳбар ва ёшлар учрашувида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар