Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Коррупция тараққиёт кушандаси

Коррупция тараққиёт кушандаси

07 декабрь 2023 йил
95
0

Коррупция тараққиёт кушандаси

 

 

Бугунги кунда мамлакатимизда демократик ислоҳотлар кенг жорий қилинмоқда. Айниқса, миллий тараққиётимизга тўсиқ бўладиган, тинч ва осойишта ҳаётимизга раҳна соладиган жиноятчиликнинг турли ҳил кўринишларига қарши қатьий кураш олиб бораётганини алоҳида таькидлаш жоиз. Хусусан, 2017-йил 3-январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Ушбу қонун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таьбири билан айтганда, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, ҳалқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга ҳизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросини таъминлаш тўғрисидаги фармон;

Маскур қонун ва фармонлар, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, коррупсиён ҳолатлари олдини олишга, коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида, қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Ўзбекистн Республикаси Жиноят Кодекси 210-моддаси- Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши, —

211-модда- пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —

212-модда-пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, —

213-модда- давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

214-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши.

Қонунда белгиланган жазо билан жавобгарликка тортиладилар.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов суди томонидан
2022 йилда коррупцияга оид 20 нафар шахсга нисбатан 13 та жиноят иши кўрилиб 20 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланиб ҳукм чиқарилган, 2023 йилнинг май ойига қадар коррупцияга оид 2 нафар шахсга нисбатан
2 та жиноят иши кўрилиб 2 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланиб ҳукм чиқарилган, коррупцияга оид жиноятлар 2022 йилда анчагина кўпайганлигини кўриш мумкин.

Шуни айтиш керакки, қонун талабларига беписанд қараш, нафс балосига берилиш коррупцияга йўл очади. Бундан ҳам ёмони, ҳаётда қонун талабини билган, оқни қорадан ажрата олган, ҳар қандай ғайриқонуний қилмиш учун жазо муқаррарлигини яҳши англаган айрим мансабдор шахсларнинг ҳам айни жиноятга қўл ураётгани кишини тажжубга солади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси

З.Худайбердиев

 

      

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар