Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ахоли ўртасида жиноятчиликни камайтириш жиноятларни олдини олишга қаратилган профлактик чора тадбирларни кучайтириш ва фуқароларнинг хукукий маданиятини ошириш

Ахоли ўртасида жиноятчиликни камайтириш жиноятларни олдини олишга қаратилган профлактик чора тадбирларни кучайтириш ва фуқароларнинг хукукий маданиятини ошириш

26 декабрь 2023 йил
93
0

Ахоли ўртасида жиноятчиликни камайтириш жиноятларни олдини олишга қаратилган профлактик чора тадбирларни кучайтириш ва фуқароларнинг хукукий маданиятини ошириш

 

2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг иккинчи устувор йўналишида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, Мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш, Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш, Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш назарда тутилган.

Жиноят содир этиб ҳуқуқ тартибот идораларининг назоратида турган балоғатга етмаганларнинг аксарияти бугун соғлом ҳаётга қайтган. Улар орасида бугун жамиятимизга фойда келтираётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.  Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда уларнинг ўқиш ва иш жойларида ҳуқуқий мавзуга оид маърузалар, ҳуқуқий  соҳада узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан ҳуқуқшунослар билан учрашувлар ўтказиб бориш ҳам мақсадга мувофиқ. Бир жиҳатдан жиноятнинг бош сабабини ота-онадан қидириш керак. Болаларнинг бебош бўлиб кетишида кўп жиҳатдан ота-она, оиланинг ҳам роли бор. Чунончи  2004 йилга нисбатан 2005 йилда, вояга етмаганлар томонидан содир етилган жиноятлар сони нисбатан кўпайган. Болаларнинг жиноят йўлига киришида мактабнинг ҳам ўрни бор, ҳозирги ёшлар жаҳон билим талаблари билан беллашаётган шиддатли бир даврда, мактабларимиздаги билим бериш ва билим олиш даражаси бирмунча пасайгандек. Айниқса қаттиққўллик деган тушунча ўз маъносини йўқотган, ёшлар ҳаддан ташқари эркин бўлишга интилишмоқда. Оила ва турмуш шароитида одам улдирган жиноятчиларнинг шахсига хос Яна бир хусусият уларнинг ота-оналари ва якинларига булган муносабатларидир. Бундай жиноятлар купрок ёшлар ичида таркалган. Шубха йукки, ота-оналар ва фарзандлар уртасидаги узаро мулокотда  ширинсузлик, бир-бирини тушуниш баркарор булиши лозим. Аксинча, ота-оналар ва фарзандлар уртасидаги носоз муаммолар окибатида фарзандлар шахсиятида кусурлар юзага келади. Ота-оналар ва фарзандлар уртасида узаро мулокотларни яхши йулга куйиш шахсни жиноят йулига киришдан тутиб туради. Котилликларнинг содир этилишида асосан жиноятчининг шахсига хос хусусиятлари мухим урин тутади. Шу билан бирга унинг жабрланувчи билан узаро муносабатини кандай булгани хам тергов ишларини олиб боришда аникланиши лозим булган холатдир.

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар