Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Оиладаги зўравонликларни олдини олиш, унтинг кнелиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари

Оиладаги зўравонликларни олдини олиш, унтинг кнелиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари

03 январь 2024 йил
95
0

Оиладаги зўравонликларни олдини олиш, унтинг кнелиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари

Оилаларда индикаторлар асосида зўравонликни эрта аниқлаш диагностикаси  ишлаб чиқилди

  Ҳар бир оилавий зўравонликнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аммо уларга олиб келувчи омиллар катор умумийликка эга.Ўзбекистон шароитида оилавий зўравонликни характерловчи қуйидаги асосий хусусиятлар фарқланади зўравоннинг жисмонан кучлилиги кўпинча эркакнинг аёлга ота онанинг фарзандга нисбатан зўравонлиги зўравонликнинг бир шахсга нисбатан кўпчилик бўлиб содир этилиши учунчи шахснинг муаммо билан ёлгиз қолиши хуқуқий саводсизлик ижтимоий ёлгизлик ва жабрланган шахсга хуқуқий психологик тиббий ёрдам бериш механизмининг заифлиги. Оилавий зўравонликка бархам бериш қийинлигининг сабабларини мушохада қилганда менталитетга хос хусусиятларни эътибордан қочирмаслик лозим.Ўзбек оилаларида шахсий хаёт  оилавий сир мукаддас ва халкимиз бу маънода анча консерватив хисобланади яъни кўпсчилик холатларда оилада зўравонлик оиладан ташкарига чикмайди.Ўзбек оилалари одатда куп аъзоли яъни нафакат эр хотин балки уларнинг кариндошлари хам муносабат занжирида мухим роль ўйнайди. Кайнона кайнота ва башка кариндошларнинг оиладаги келинга зулм қилиши унинг сўзсиз буйсинишини хеч кандай имтиёзлар талаб қилмаслигини исташи ёки ота онанинг фарзандга келинларнинг бетоб кайнона ва кайотага босим ўтказиши каби холатлар кузатилади. Афсуски ана шу вазиятлар аксар холларда жабрланувчининг ўз жонига касд  килишига ёки охирги нуктага етиб боргунча зулмга бардош бериб жиддий тан жарохатлари рухий зарбалар олишига соглигини тикланмас даражада йўкотишига сабаб бўлади.

Ачинарлиси купинча жабрланувчиларнинг ўзи мурожаат килмайди ёки ишни жавобгарни жазолашгача олиб бормай даъвосини кайтариб олади жазолангмаган жиноятлар  эса такрорланиши сир эмас.

      Ҳар қандай зўравонлик жавобгарлик жиноятнинг ўзига мутаносиб бўлиши қонунчилигимизда катъий  белгиланган.Жиноят кодексида ха зўравонликка нисбатан яъни касддан баданга енгил шикаст етказиш касддан баданга ўртача ориг шикаст етказиш касддан баданга огир шикаст етказиш ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш қийнаш ва жабрланувчига доимий  равишда рухий  босим ўтказиб уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун базавий хисоблаш микдорининг  йигирма беш бараваридан юз бараваригача микдорда жарима икки юз қирқ соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари бир йилдан беш ййилгача озодликни чеклаш ва бир йилдан ўн йилгача озодликдан махрум қилиш назарда тутилган.

 Маиший зуравонлик бир инсон ўз умри йўлдошини тотал назорат остига олиб узаро муносабатларда тўлиқ хукмронлик қилишга уриниши Бу жисмоний ва ахлокий устидан кулиш холатларида ёки молиявий холатини суистеъмол қилишда намоён бўлиши мумкин. Жисмоний зўравонлик ва жисмоний жарохатларга олиб келади ва баъзи холатларда хаёт учун хавф туғдиради. Бунга қарши ёлгиз курашиб бўлмайди Қўрқиб яшовчи рухий жихатдан эзилган зўравонлик қурбони аниқ ва шафқатсиз қарорлар кабул килиш холатида бўлмайди. Бу ерда нафакат якинларнинг балки давлатнинг хам қўллаб қувватлаши керак бўлади Зеро зўравонлик энг аввало шахсга қарши жиноят шахс эркинлик хукукларининг бузилишидир. Бутун дунёда каби жиноятлар профилактикаси бўйича катта тажриба махсус қонунчиик меъёрлари ва бундай кишиларни реабилитация қилишга доир стандартлар  мавжуд Ўзбекистонда хам бу нормалар ривожланмоқда. Мамлакатимизда бундай зўрвонлик тушунчаси биринчи марта қонун доирасида белгиланади. Қонун химоя механизмлари такиклар чора тадбирлар процессуал кафолат кабилари татбиқ қилишга йуналтирилади. Зуравонликка имкон бериш керак эмас. Калтак ва хакоратлардан азият чекаётган аёл “Сабр қил” эмас, “Биз сенга ёрдам берамиз” деган гапни эшитгиси келади. Ҳатто баъзи сабабларга кўра ёрдамдан воз кечаётган аёл хам ёрдамга мухтож бўлади.

  

Фуқаролик ишлари бўйича

Жиззах туманлараро суди судьяси Э.Э.Тожибоев

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар