Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда “Gentra” трансформаторга бориб урилди

Жиззахда “Gentra” трансформаторга бориб урилди

03 январь 2024 йил
36
0

Жиззахда “Gentra” трансформаторга бориб урилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов тумани "Сўғдиёна" маҳалласи ҳудудида "Gentra" автомобили трансформаторга уриб кетиши оқибатида электр таъминотида узулиш бўлганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали хабарига кўра Шароф Рашидов тумани "Сўғдиёна" маҳалласи ҳудудидаги "Гандумтош" тармоғидан чиқувчи 257-сонли трансформаторни "Gentra" автомобили уриб кетиши оқибатида электр таъминоти узилган. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган.

Уша вақтнинг ўзида воқеа жойига Ш.Рашидов  туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келиниб, трансформатор алмаштирилди ва электр таъминотини тикланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар