Мусодара молларни ҳам интернет доконларидан ҳарид қалинади
Мусодара молларни ҳам интернет доконларидан ҳарид қалинади
Суд қарорларини ижро этиш доирасида мол-мулкларни сотиш ва бу унинг устидан назорат қилиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш назарда тутиляпти.
Жумладан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, суд ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкларни сотиш ҳуқуқи фақатгина масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий этган савдо ташкилотларигагина берилади.
Натижада, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мол-мулкларни олиб қўйишдан тортиб сотилгунгача бўлган жараёнларнинг тўлиқ электрон ҳисоби юритилади ва онлайн назорат қилинади. Бу билан соҳада тартиб ўрнатилади, турли суистеъмолчиликлар ва коррупцион омилларга барҳам берилади. Мол-мулкларни сотишда интернет-дўконларга устунлик берилади.
Шубҳасиз, мазкур янгиликлар, суд қарорларини ижро этиш тизимнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади, соҳада тартиб мустаҳкамланади, жамиятда мажбурий ижро органлари ва одил судловга бўлган ишончни ортишига олиб келади.