Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Мулкий ҳуқуқларига оид чекловлар сақланиб қолади

Мулкий ҳуқуқларига оид чекловлар сақланиб қолади

04 январь 2024 йил
143
0

Мулкий ҳуқуқларига оид чекловлар сақланиб қолади

КЎЧМАС МУЛК НИМА, УНИНГ ТУРЛАРИ-ЧИ? (биринчи мақола) – Fitrat.uz


Тўлов интизомини ва шартномавий мажбуриятлар ижросини таъминлашга қаратилган янги институт – “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилмоқда.

Ушбу реестрни 2024 йил декабрдан бошлаб Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилиши режалаштирилган.

Мажбуриятлар реестрини ишлаш тартиби ва аҳамияти нимадан иборат?

Авваламбор, суд қарори билан мажбурият юклатилган шахснинг ёки ташкилотнинг пул маблағи ёки мол-мулки йўқлиги уни суд қарорини бажаришдан озод қилмайди, балки ушбу қарздор тўғрисидаги маълумотлар Мажбуриятлар реестрига киритилади.

Реестрга киритилган қарздорнинг мулкий ҳуқуқларига оид чекловлар сақланиб қолади ва олиб ташланмайди. Бироқ, келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари аниқланганда, тегишли мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

Мажбуриятлар реестрига киритилган қарздор ўз мажбуриятини бажарганда ёки ижро ҳужжати бекор бўлганда, қарздор банкрот деб топилганда ёхуд 10 йил давомида унинг мол-мулки аниқланмаганда, қарздорнинг аризасига кўра, маълумотлар Реестрдан чиқарилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу чора ундирувчиларнинг қонуний манфаатлари таъминланишининг муҳим кафолати ҳисобланади ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишига хизмат қилади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар