Ҳиндистонликлар Жиззах шаҳрида бир миллион АҚШ долларлик шифохона қуришмоқчи
Ҳиндистонликлар Жиззах шаҳрида бир миллион АҚШ долларлик шифохона қуришмоқчи
Ҳиндистоннинг “India International Super Speciality Hospital” компанияси директори Доктор Жаярам Паратсарати бошчилигидаги делегацияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
Ҳиндистонлик меҳмонлар билан ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев икки мамлакат ўртасидаги бугунги ҳамкорлик ҳақида сўз юритар экан, вилоятда ҳам ҳинд заминидан келган тадбиркорлар самарали меҳнат қилаётганини таъкидлади.
Ўз ўрнида Ҳиндистоннинг “India International Super Speciality Hospital” компанияси директори Доктор Жаярам Паратсарати ҳам бугунги кунда ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли бўлаётганини таъкидлаб вилоят ҳокимининг қабули учун миннатдорчилик билдирди.
Доктор Жаярам Паратсарати Жиззах шаҳрида қиймати бир миллион доллардан юқори бўлган шифохона ташкил этиш бўйича музокара олиб боришга келганини маълум қилди.
Ҳиндистон томони Жиззах шаҳрида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш, ҳамда ушбу шифохона билан вилоятдаги олий таьлим муассасаларида таълим олаётган талабаларга кўникмалар бериш бўйича келишувлар қилмоқчи эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари ҳиндистон томони янги барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида 25 га ер майдонида йирик шифохона қуриш бўйича ҳам келишувларга эришди.
Учрашув якунида томонлар меморандум имзолашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати