Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда сел хавфи мавжуд ҳудудларида уларни бехавотир ўтказиб юборишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Жиззахда сел хавфи мавжуд ҳудудларида уларни бехавотир ўтказиб юборишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

25 март 2024 йил
26
0

Жиззахда сел хавфи мавжуд ҳудудларида уларни бехавотир ўтказиб юборишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

ФВВ ишчи гуруҳи ҳамда тошқинга қарши курашиш Жиззах вилоят штаби аъзолари томонидан “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида вилоятнинг сел хавфи мавжуд ҳудудларида уларни бехавотир ўтказиб юборишга қаратилган тадбирлар уюштирилмоқда.

Жумладан, Жиззах шаҳрининг “Амир Темур” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан оқиб ўтувчи сел йўллари, шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги “Жиззах сув омбори”нинг ҳолати бўйича аҳолини эрта хабардор қилиш тизимларининг яратилганлиги, тошқин сувлари, сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юбориш, кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ўрганилди. Масъулларга қўшимча йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар