Жиззах вилоятида "Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди
Жиззах вилояти ФВБ томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўртатаълим мактаблари ўртасида "Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда жамоалар 5 та шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.
Арнасой тумани «Чақмоқ» жамоси 1-ўринни, Пахтакор тумани «Аланга» жамоаси 2-ўринни, Ш.Рашидов тумани «Бургутлар» жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиб бўлган Арнасой туманининг «Чақмоқ» жамоси мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.